Рафаэль Бенитес Лондон клубини бошқаради

282

Рафаэль Бенитес Лондон клубини бошқаради

 

“Ньюкасл Юнайтед” бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўз фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин. Унинг хизматларига “Вест Хэм” қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Кеча “Вест Хэм” 2017 йилнинг ноябридан буён бош мураббий лавозимида ишлаб келган Дэвид Мойесни ишдан бўшатгани ҳақида хабар берилганди. Яқин 10 кун ичида “болғачилар” янги устоз номини маълум қилади.

Маълумот учун, “Ньюкасл” 2017/18 йилги мавсум Англия чемпионатини 10-ўринда якунлади.