Рамос: “Барселона”дан бундай ортда қолиш – ноодатий

“Реал Мадрид” сардори Серхио Рамос Ла Лига доирасида ўтқазилган “Леванте”га қарши учрашув натижалари ҳақида айтиб ўтди.

- Биз ўзимиз билмаган ҳолда катта хатога йўл қўйдик. “Барселона”дан бундай ортда қолиш – ноодатий.

Биз ўзимиз назорат қилаётган учрашувларда очко йўқотдик. Бу мен учун энг ёмон мавсумлардан биридир, хозирда бизнинг умидимиз Чемпионлар лигасидан.

Шуни айтиш керакки, бир жамоа бўлишимиз даркор, бу ғалабага эришишнинг ассосий йўлидир.

Бугунги учрашув бўйича кўп нарсани таҳлил қилишимиз керак. Аслида олганда ўйин назоратимиз остида эди, аммо Наваснинг сейвидан сўнг биз хатога йўл қўйдик.

Бу каби вазиятларга ўз эътиборимизни қаратишмиз лозим, чунки Чемпионлар лигасида кураш ҳали якунлагани йўқ, - дея Рамоснинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!