Раньери мавсум якунлангач "Нант"дан кетади

120

Раньери мавсум якунлангач

Франциянинг “Нант” клуби хўжайини Вальдемар Кита мавсум якунлангач Клаудио Раньери жамоа бош мураббийлигидан кетиши ҳақида айтиб ўтди.

“Ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Кеча оқшом ҳомийлар билан учрашдик, Клаудио барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. Ўз навбатида биз ҳам жамоада амалга оширилган ишлар учун ундан миннатдор бўлишимиз лозим. Чунки, унга доим ҳам осон бўлмади”, - дейди Кита.

Эслатиб ўтамиз, Раньери “Нант” бошқарувига 2017 йилнинг июнида келган эди. Унинг ушбу клуб билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.