Расман! “Арсенал” 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади (фото)

Лондоннинг “Арсенал” клуби Грециянинг ПАС жамоаси ҳимоячиси Консантинос Мавропаносни ўз сафига қўшиб олганлигини маълум қилди.

Келишув шартлари ва трансфер суммаси маълум қилингани йўқ.

Маълумот учун, 20 ёшли футболчи бу мавсум Греция чемпионатида 14 баҳсда иштирок этди ва 3 та тўп киритиб, 6 бор огоҳлантирилди.

Унинг собиқ жамоаси эса 15-турдан сўнг 16 жамоа орасида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!