Расман! Дэвид Мойес "Вест Хэм"ни тарк этди

284

Расман! Дэвид Мойес

Лондоннинг “Вест Хэм Юнайтед” клуби бош мураббий Дэвид Мойес жамоани тарк этди. Шотландиялик мутахассис ва клуб раҳбарияти шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Мойес 2017 йилнинг ноябр ойида “болғачилар” бошқарувида Славен Биличнинг ўрнини эгаллаган эди. Унинг бошқарувида жамоа Премьер-лигани 13-ўринда якунлади.

Илгарироқ, “Вест Хэм”га Моеснинг ўрнига “Шахёр” устози Пауло Фонсека келиши борасида хабарлар тарқалган эди.