Расман! "Эвертон" Эллардайснинг истеъфосини эълон қилди

Сэм Эллардайс “Эвертон” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эллардайс “ирисчилар” бошқарувини ўтган йилнинг кузида Роналд Кумандандан қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида жорий мавсум премьер-лигани 8-ўринда якунлади.

Хабарларга қараганда “Эвертон” раҳбарияти жамоа бошқарувига “Уотфорд” устози Марку Силвани таклиф этишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!