1013

“Барселона” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини Япониянинг “Виссел Кобе” клубида давом эттириши маълум бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик хавбек Япония жамоасида ўзининг севимли 8-рақамида тўп тепиши ойдинлашди.  

Эслатиб ўтамиз, Иньеста бугун Япониянинг “Виссел Кобе” клуби билан шартнома имзолади. Ушбу жамоани айни дамда “Барселона”нинг титул ҳомийси ҳисобланган Rakuten компанияси молиялаштиради.

Маълумот учун, “Виссел Кобе” клубида шунингдек, яна бир жаҳон чемпиони – Лукаш Подольски ҳам тўп тепмоқда.

 

Sports.uz 2018