705 0

Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Рауль келгуси ойдан мураббийлик фаолиятини бошлайди. Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Рауль мураббийлик курсини тамомлади ва бу борадаги тегишли дипломни қўлга киритди.

2015 йил футболчилик фаолиятини якунлаган Рауль "Реал"нинг ўсмирлар (U-18) жамоаси бощқарувини қўлга олади.

Рауль 1994-2010 йиллар оралиғида "қироллик клуби"да тўп сурган ва олти бор Ла Лигада ғолиб чиққан.

Бундан ташқари, испаниялик футболчи Германиянинг "Шальке-04" ва Қатарнинг "Ал Садд" жамоалари сафида ҳам тўп сурган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98