409 0

Мадриднинг "Реал" клуби "Наполи"дан ўзининг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземанинг трансфери борасида расмий таклиф олди. Бу ҳақда Real Madrid Note нашри хабар бермоқда.

Унга кўра неаполликлар 30 ёшли француз учун “қироллик клуби”га 40 млн евро таклиф қилишган.

Маълумот учун, Бензема ўтган мавсум “Реал” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи"да айни дамда Бенземанинг собиқ устози Карло Анчелотти фаолият олиб бормоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98