2006

Бугун ЕЧЛда финал баҳси бўлиб ўтди. Бош соврин учун Испаниянинг “Реал” ҳамда Англиянинг “Ливерпуль” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Клублар миқёсидаги энг кучли турнирнинг ҳал қилувчи ўйинидан SPORTS.uz интернет ахборот портали матнли трансляция амалга оширди.

Янгилаш

90+3 Ўйин якунланди. "Реал" ЕЧЛда кетма-кет учинчи марта ғолиб чиқди!

90' Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берлди

89' Зидан Бенземани майдондан олди ва унинг ўрнига Асенсиони туширди

86' "Реал" шошмаяпти, бу табиий

83' Милнер ўрнига Эмре Жан майдонга тушди

83' Гооол! Бэээйл! Гарет узоқ масофадан зарба йўллади. Кариусдан навбатдаги хатолик ва 3:1

83' Садьо Манега бош ҳакам Милорад Мажич сариқ карточка кўрсатди

81' Бэйл томонидан ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Бензема тўхтатмасдан тепди ва Кариусдан ажойиб сэйв

80' Асосий вақт якунланишига 10 дақиқа қолди

77' Роналду рақибни алдай олмади ва тўпни йўқотди, бугун Криштиану ҳозирча "ўз сўзини айтмади"

76' Темп дахшатли даражага чиқди, ҳақиқий финал кўрмоқдамиз

75' Бэйлнинг захирадан тушиб гол уриши учун 122 сония кифоя қилибди

74'  Роналдууу! Бирга-бир чиқиб кетаётганида Робертсон хавфни бартараф этди

74' "Ливерпуль" гол ўтказиб юборгач тўлиқ устунликни қўлга олли, "Реал" эса қарши ҳужумларда рақибни "жазоламоқчи"

71' Манеее! Узоқдан  зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди

69' Мане сал қолса бирга-бир вазиятга чиқиб кетар эди, Рамос қайтарди

68' Учрашув давом этади, дўстлар. Ҳозирча ҳисоб 2:1

64' Гооооол! Гарет Бээээйл! Қандай гол? Марсело чап қанотдан Бэйл томони ажойиб узатмани амалга оширди. Уэльслик юлдуз "қайчи" услубида худди Роналду сингари гол киритди - 2:1

61' Зидан илк ўзгаришни амалга оширди. Иско ўрнига Гарет Бэйл майдонга тушди

60' Учрашувда  киритилган голларни Telegram мессенжеридаги расмий саҳифамиз орқали томоша қилиш имконига эгасиз @sports_uz

59' "Реал" тўп назоратини қўлга олишга интиляпти, "Ливерпуль" эса прессинг қилмоқда

55' Гоооол! Манееее! "Ливепуль" бурчак зарбасини амалга оширди. "Реал" жарима майдонидаги пала-партишликлардан сўнг Мане яқин масофадан дарвозани ишғол этди - 1:1

52' Ишонинг, Кариус йўқ жойдан ўз жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди

51' Гооол! Карим Бенземаааа! Кариус ёш болаларча хатоликка йўл қўйди ва Бензема ҳисобни очди - 1:0.

47' Иско "Ливерпуль" ҳимоясидаги пала-партишликлардан унумли фойдаланиб, яқин масофадан зарба берди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди

46' Иккинчи бўлим старт олди

00:50 "Реал" - "Ливерпуль". Биринчи бўлимдан қайноқ фотогалерея

 45+3' Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди, танаффус

45+2' Бензема узоқдан зарба йўллади, ноаниқ

45' Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

44' Начооо! Қанотдан узатиб берилган тўпни тўхтатмасдан зарба берди, бироз ноаниқ

43' Бенземаааа қайтган тўпга зарба бериб гол урди, аммо, унга қадар Роналду офсайдда қолган экан. Гол инобатга олинмади

37' Йўқ... Карвахаль ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Начо майдонга тушди

35' Карвахаль ҳам жароҳат олди, унинг кўзида ёш, ёрдам кўрсатилмоқда

33' Дарвоқе, дўстлар, Зидан 2017 йил "Ювентус"га қарши ўйиндаги таркибни бугун ҳам ўйнатмоқда ва бунақаси турнир тарихида бўлмаган экан

32' Салоҳ майдонни тарк этди ва энди "Реал" босимни оширмоқда

30' Йўқ, афсус... Салоҳ ўйнай олмайди. Унинг ўрнига Адам Лаллана майдонга туширилди

28' "Ливерпуль" бурчак зарбасига эга бўлди ва Навасга нисбатан ҳужумда фол ишлатилди

26' Салоҳ майдонга қайтди, елкасида оғриқ сезаётгани кўриниб турибди 

25' Салоҳ Рамос билан яккакурашда елкасидан жароҳат олди. Майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 

23' Ўххх! Фирмино яқин масофадан зарба берди, ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга Арнолд зарба берди, Навасдан суперсэйв

21' Ўйиннинг 21 дақиқаси ортда қолди, бугун тезкор гол гувоҳи бўлмадик

17' Салоҳ тўпни ўйинга киритди ва ван Дейк иккинчи қаватда ғолиб чиқиб, зарба йўллади, ноаниқ

16Карвахаль тўпни ортга, Рамосга қатараман деб хато қилди ва бурчак зарбаси "Ливерпуль"да

15' Роналду тезкор қарши ҳужумдан сўнг ўнг қанотдан кириб келиб дарвозага зарба йўллади, бироз юқоридан кетди...

15' Дўстлар, "Ливерпуль" ҳозирча "Реал"га заррача ҳам имкон қолдирмаяпти

12 ' Дастлабки  10 дақиқада устунликни "қизиллар"га берган "Реал" аста-секин тўп назоратини ўзида ушлаб турибди

10' Марсело жарима майдони ташқарисидан туриб зарба берди, ноаниқ

7' "Ливерпуль" дастлабки  дақиқаларданоқ ўйинда устунлик ўз қўлига олди

6' Мане бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига бир бахя қолди, Марсело тўпни тепиб юборди

5' Милнер ҳамда Салоҳ жарима зарбасини ўзига ҳос амалга оширишга ҳаракат қилди, ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди

4' Марсело Салоҳни йиқитди. Жарима зарбаси инглизларда...

3' "Ливерпуль" тўп назоратини ўзида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда

2' "Реал"нинг дастлабки хавфли ҳужумида Иско офсайдда қолиб кетди

1' Ўйинни "қизиллар" бошлаб беришди. "Реал" бугун ўзининг оқ, "Ливерпуль" эса қизил рангдаги либосда ўйнашмоқда

23.45 Диққат, ўйин бошланди!

23:43 Жамоалар ЕЧЛ мадҳияси садолари остида майдонда саф тортишди

23:40 Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Бир неча дақиқалардан сўнг Киевдаги "Олимпия" стадионида барчамиз орзиқиб кутган финал баҳси бошланади. Жамоалар майдонга чиқиша тайёрлар. Бизни кузатишда давом этинг.

ЕЧЛ. Финал

23.45 “Реал” (Испания) – “Ливерпуль” (Англия) 3:1 #Тугади

Голлар: Карим Бензема (51), Гарет Бэйл (64, 83) - Садьо Мане (55)

“Реал”: Навас, Карвахаль (Начо 37), Рамос, Варан, Марсело, Кроос, Каземиро, Модрич, Роналду, Бензема (Асенсио 89), Иско (Бэйл 61).

Захира: Касилья,  Тео, Васкес, Ковачич.

"Ливерпуль": Кариус, Александр-Арнольд, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Милнер (Жан 83), Вейналдум, Салоҳ (Лаллана 30), Мане, Фирмино.

Захира: Миньоле, Клайн, Клаван, Морено, Соланке.

Sports.uz 2018