"Реал Мадрид" мухлислари ЕЧЛ финалига боришдан бош тортишмоқда

Хабарингиз бор, 26 май куни Киевда Европа чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Реал Мадрид” “Ливерпуль” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

Тарқалган маълумотларга кўра, “Реал” мухлислари ЕЧЛ финал баҳси учун 2200 чипталарни қайтариб беришди. Бунга сабаб Киевдаги логиститика билан боғлиқ муаммолар ва нархларнинг баландлиги.

Эслатиб ўтиш жоизки, “қироллик клуби” финал учрашувнинг 12 мингдан ортиқ чипталарни 24 минг мухлис ўртасида тақсимлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!