“Реал” Неймар учун беш нафар футболчисини сотишга тайёр

“Реал” президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар мавсумида ПСЖ ҳужумчиси Неймарни Мадридга олиб келишни мақсад қилган, дея хабар беради Don Balon нашри. Манбада ёзилишича, 26 ёшли бразилиялик футболчи учун “қироллик клуби” беш нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр.

Унга кўра, жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатининг бошида Карим Бензема ва Гарет Бэйл турибди. Бундан ташқари мадридликлар ҳимоячи Хесус Вальехо, ярим ҳимоячилар Дани Себальос ва Матео Ковачични ҳам трансферга қўйишмоқчи.

Маълум бўлишича, “Реал” Неймар учун 260 миллион евро бермоқчи. Бразилиялик футболчи ўтган ёзда “Барселона”дан ПСЖ 222 миллион евро эвазига ўтиб, энг қиммат трансферга айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!