2557

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ устози Зинедин Зиданнинг уч нафар “арзанда” футболчиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 45 ёшли франциялик мутахассиснинг “Сантьяго Бернабеу”дан кетиши ортидан дарвозабон Кейлор Наваса, ҳимоячи Рафаэль Варан ҳамда ҳужумчи Карим Бенземаларнинг жамоадаги келажаги катта сўроқ остида қолди. Таъкидлаш керакки, ушбу уччала футболчи якунланган мавсум кўрсатган ўйинлари билан кўпчиликнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлган бўлсада, Зидан уларни асосий таркиб футболчиси сифатида кўриб келди.

Sports.uz 2018