“Реал” энг кучли таркиб билан Туринга йўл олди (ФОТО)

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Ювентус”га қарши Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалда иштирок этадиган футболчилар қайдномасини тақдим қилди.

Туринга мадридликларнинг энг кучли таркиби йўл олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. Қуйида қайднома билан танишинг.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Люка Зидан;

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Дани Карвахаль, Начо, Тео Эрнандес, Хесус Вальехо, Ашраф Хакими;

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Тони Кроос, Каземиро, Марко Асенсио, Дани Себальос, Матео Ковачич, Маркос Льоренте, Иско;

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Карим Бензема, Лукас Васкес, Борха Майораль.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашув бугун, 3 апрель куни Турин шаҳрида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!