“Реал” футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйин учун терма жамоаси сафига жўнаб кетди (Фотофакт)

Хабарингиз бор, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

27 март куни ҳамюртларимиз Марокаш билан куч синашишади. Ушбу терма жамоа таркибида “Реал” клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакими тўп тепишидан хабарингиз бор, албатта.

Ўз навбатида ушбу ўйинчи Ўзбекистон билан учрашув учун ўз терма жамоаси сафига жўнаб кетди. Буни “қироллик клуби” матбуот хизмати хабар тасдиқлади.

Қуйида “Реал” футболчиларининг терма жамоаларга жўнаб кетган таркиби ва қайси жамоалар билан ўйнаши борасидаги маълумот билан танишишингиз мумкин:

 

Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп тепади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!