"Реал" ҳам "Лацио"нинг футболчиси учун курашга киришди

Италиянинг “Лацио” клубида тўптепаётган Сергей Милинкович-Савич “Реал Мадрид” клубининг қизиқиш доирасида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Рим клуби президенти Клаудио Лотито ярим ҳимоячининг трансфери учун 100 миллион евролик таклифга салбий жавоб қайтарганини айтиб ўтганди. Қайд этиш лозим, бу ўйинчига МЮ, “Челси”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” каби топ клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи ушбу мавсумда 23 учрашувда майдонга тушган, 7 марта рақиб дарвозасини ишғол этиб ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздиришга муваффақ бўлган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!