"Реал" ҳамшаҳарини Европа лигаси ғолиблиги билан табриклади (фото)

206

Мадриднинг “Атлетико” клуби Европа лигасини қўлга киритгач, ҳамшаҳари “Реал”дан табрик қабул қилиб олди.

“Атлетико”ни бугун Лионда қўлга киритилган Европа лигасидаги ғалаба билан табриклаймиз”, - деб ёзади “қироллик клуби” ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа ҳам яна саноқли кунлардан сўнг “Ливерпул”га қарши Чемпионлар лигаси финалида иштирок этади. Агар ушбу ўйинда ғалаба қозонса, УЕФА суперкубоги учун баҳсда мухлислар Мадрид дербисига гувоҳ бўлишлари мумкин.