“Реал” клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби

Ҳозиргина клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан ўрин олган Испаниянинг “Реал” ҳамда Бразилиянинг “Гремио” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйиннинг 53-дақиқасида Криштиану Роналду жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, гол киритди. Ушбу гол амалда мадридликларга ғалаба келтирди ва “Реал” кетма-кет  иккинчи бор, ўз тарихида эса учинчи бор жаҳонда тенгсиз бўлди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2017. Финал

Реал Мадрид Испания – Гремио Бразилия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 53 Роналду.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Васкес, 73), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 80).

Гремио – Гроэ, Каннеманн, Жеромел, Кортес, Жаилсон, Рамиро (Эвертон, 71), Мишел (Майкон, 84), Фернандиньо, Эдилсон, Луан, Барриос (Жаэл, 63).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (27).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!