“Реал” трансферлар бозорида рекорд даражада фойда кўрди

“Реал” кетма-кет иккинчи йилдирки, ёзги трансфер компаниясини фойда билан ёпмоқда.

Ёзги танаффус вақтида мадридликлар сафига Тео Эрнандес ва Тео Себальослар келиб қўшилишди. Улар учун “қироллик клуби” 46,5 млн евро сарф этди. Виниус Жуниор учун сарф этиладиган 45 млн евро эса кейинроқ тўланади.

Жамоа Мората(62 млн евро), Данило(30 млн евро), Диего Лорьенте(10 млн евро), Мариано Диас(8 млн евро) трансферлари ва Хамеснинг “Бавария”га ижараси(13 млн евро)дан жами 126 млн евро даромад қилди.

Шу тариқа, жамоа ушбу трансфер бозорида 79,5 млн евро фойда билан чиққанини кўришимиз мумкин. Ўтган йили бу натижа 7,5 млн еврони ташкил этган эди.

Олдинги рекорд даромад эса 1998/99 йилги мавсум аввалида қайд этилган эди – плюс 7,4 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!