"Реал" ва МЮ International Cup'да иштирок этади

285

Бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ёзда бўлиб ўтадиган International Champions Cup турнирида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

2018 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган турнирда жами 17 та жамоа иштирок этади. Булар «Реал», «Тоттенхэм», «Ювентус», «Милан», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Челси», «ПСЖ», «Арсенал», «Севилья», «Рома», «Интер», «Боруссия» Дортмунд, «Бенфика» ва «Атлетико» жамоаларидир.

Турнир тақвими 17 апрел санасида эълон қилинади. Ўйинлар Австрия, Италия, Сингапур, Швеция, Швейцария ва АҚШда ўтади.