“Реал” яна бир жабҳада "Барселона"ни ортда қолдирди

Мадриднинг “Реал” клуби бу мавсум барча мусобақаларда 100 та гол киритган дастлабки испан жамоасига айланди.

Испания Ла Лигаси 25-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳсда Роналду (2 та), Бэйл ва Бенземалар томонидан киритилган голлар эвазига “Реал” ғалаба қозонди.

“Реал” футболчилари бугун  мавсумдаги 100, 101, 102 ва 103-голларини киритишди.

Ушбу голларнинг 62 таси Ла Лигада, 11 таси Испания кубогида, 5 таси Испания Суперкубогида, 20 таси ЕЧЛда, 2 таси УEФА Суперкубогида ва қолган 3 таси клублар ўртасидаги ЖЧда киритилган.

Маълумот учун, “Барселона” бу мавсум барча мусобақаларда 92 та гол киритди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!