“Реал”га “Атлетик” билан ўйинда нима етишмаганини айтилди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Атлетик” клубига қарши (1:1) кечган Ла Лига 33-тур беллашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Ўйин натижасидан мамнун эмасман, аммо футболчиларнинг хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Айниқса биринчи бўлимда, вазиятлар кўп яратилган эди.

Жамоа чарчаган деб ўйламайман. Шунчаки сўнгги пас етишмади. Учрашув якунига етди ва энди “Бавария”га қарши ўйинга тайёрланиш керак”, – деди франциялик мураббий.

Маълумот учун, “Реал” ва “Бавария” ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал биринчи баҳси 25 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!