«Реал»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабалари сири нима?

Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги соғиблари ўзларининг умумий ҳисобда ўн учинчи ва қаторасига учинчи соврини учун курашмоқда. Хўш, мадридликларнинг кўҳна қитъанинг нуфузли мусобақасидаги ғалабалари сири нимада? Goal нашри бу ҳақида мулоҳаза юритди.

Агарда сиз “Реал Мадрид”нинг муваффақиятлари остида яширинган ғалаба формуласини қидираётган бўлсангиз, чалкашиб кетишингиз аниқ.

Уларда “Барселона”дагидек яққол фалсафани, ёки бирининг иккинчиси устидан назорат қилиши каби ҳолатларни учратмайсиз. Аксинча, унинг тубида совринлар ютиб олишга бўлган қатъий ҳаракатни кўрасиз.

“Сантьяго Бернабеу”да шунақа, совринлар ва Чемпионлар Лигаси барчасидан устун туради. Улар бу йўлда сўнгги тўрт йилда уч марта ушбу нуфузли совринни ютганига қарамай, бош мураббийини Карло Анчелотти ва Рафа Бенитеслардек клубдан ҳайдаши мумкин. Улар бу сафар ўзларининг саккизинчи ярим финалида иштирок этиш арафасида турибди.

Европа саҳнасида эҳтиромга эришмоқчи бўлган клублар сўнгги пайтда мадридликларрдан бошқасини кўрмаяпти. “Реал” услубиятида муваффақиятларга қаттиқ тиришаётган “Пари Сен-Жермен” ёки “Манчестер Сити”да йўқ нарслар бор.

Мадридликлар бу мусобақа учун махсус буюртма қилинган жамоа ҳисобланади. Улар шу вақтгача бу совринни ўн икки бор ўзлариники қилиб олишган ва бу яқин орада яна биттага кўпайиши мумкин. “Реал Мадрид” ва Европа Чемпионлар Лигаси ажратиб бўлмас бир қисмга айланиб улгурди.

“Реал”нинг Чемпионлар Лигасидаги ДНКни қандай қилиб изоҳлайсиз?”, - деган савол 1998-йилги “Ювентус”га қарши финал қаҳрамонларидан бири Маноло Санчисга берилди. “Бу ушбу спортдаги янги инвесторларга ўхшайди. Одамлар бирорта бизнес соҳасида муваффақиятга эришмоқчи бўладилар. Аммо буни керагича тушунмайди.”

“Улар бунинг учун қатъий равишда пул билан ҳамма нарсани сотиб олмоқчи бўлишади. Лекин иш бундай бўлмайди. Сиз “Реал”нинг 116 йиллик тарихини сотиб оломайсиз, на қонунийликни, на клубда буюк футболчилар қолдирган изни.”

Мадридликлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, “Реал”нинг замонавий даври айнан 1998-йилда Юпп Хайнкес бошчилигида чемпионликни қўлга киритганидан кейин бошланди. Ўша йилги соврин 32 йиллик “қуруқ” йиллардан кейин дастлабкиси бўлган эди. Шундан бери улар яна бешта совринни ўзиники қилиб олди. Муваффақият одатни келтириб чиқаради, авлодларни яна яна ютишга ундайди.

Ҳам майдонда, ҳам заҳира ўриндиғида ўзини кўрсатган Зинедин Зидан буни ҳаммадан кўра кўпроқ тушунади. Ҳаммасига қўл силташ ва буни кейинги мавсумга қолдириш унга эмас. Ё совринни ютади, ёки Зиданнинг ўзи кетади.

Буни Мадрид клубига келган ҳамма футболчилар тушуниши шарт. Улардан олдингилар қолдирган меросни давом эттириши кутилади. Шунинг учун нега ҳозирги жамоа совринларни ютаётганини англаймиз. Ғалабалар уларга якдилликни, мақсадни ва ниҳоят ишончни бағишлайди. Мадридликлар финалга ютишимиз мумкин деб эмас, бу ишни албатта бажарамиз, дея майдонга тушади. Уларнинг миллий чемпионатдаги ҳар қандай вазиятларига қарамай, Европа доирасидаги мусобақаларга ўзларини фаворит сифатида ҳис қилишади.

Улар 1998-йилги финални ютганида, Испания чемпионатида мунтазам равишда муваффақиятларга эришмаётган эди. Улар ўша йилги мавсумни 4-ўринда якунлади ва Хайнкесс ўз ўрнини бўшатиб берди. Ўхшаш тарзда, 2000-йилда “Валенсия”ни ютган клуб ички чемпионатни барбод қилган эди. Улар маррага бешинчи бўлиб етиб келган эди. 2014-йилда ўнинчи совринни ютганида Ла Лигада учинчи бўлган эди. Бу мавсумда ҳам улар “Барса”дан кейин иккинчи бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Клуб ҳеч қачон ёш иқтидор эгаларига суянмаган, ёки муваффақиятга эришиш учун бошқа жамоалар ҳам қўллаши шарт бўлган тактик хужжатга ҳам эга эмас. Шунчаки мураббийлар қўли остидаги шогирдларидан максимал натижа олишга ҳаракат қилишган.

 

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!