1347

Мадриднинг “Реал” клуби “Рома” дарвозабони Алиссон билан шахсий келишувга эришди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Энди “қироллик клуби” римликлар билан 25 ёшли бразилиялик посбоннинг товон пули борасида келишиб олса бас. Маълумотларга кўра “Реал” айни дамда Алиссон учун 60 млн евро тўлашга тайёр, бироқ, “Рома” 80 млн евро ишлаб олишни истамоқда.

Алиссоннинг трансфери ҳақида расман жорий ҳафта якунига қадар эълон қилинади.

Sports.uz 2018