"Ред Булл Зальцбург" Европа лигаси рекордини ўрнатди

Аввал хабар берганимиздек кеча Австриянинг “Ред Булл Зальцбург” клуби Европа лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, Австрия клуби шу куни римликлар дарвозасига 247 сонияда (72-76 – дақиқалар оралиғида) 3та гол киритди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Ред Булл” бугун бўлиб ўтадиган ярим финал қуръасида “Атлетико”, “Марсель” ёки “Арсенал”га рақиб бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!