Ривалдо Неймарга “Реал”га ўтишни маслаҳат берди

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ривалдо ПСЖ ҳужумчиси Неймарга “Реал”га ўтишини истамоқда.

Мен Неймарга жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўла олишини айтганман. Агар у ПСЖда қоладиган бўлса, бу ҳеч қачон юз бермайди деб ўйлайман. У клубни тарк этиши даркор. У энг яхши футболчи бўлишни истаса, фаолиятини Испанияда давом эттириши зарур. Англия, Испания, Италия, Германия ҳақида ўйлаш мумкин, бироқ ҳамма жойда футбол ҳар хил, бироқ мен ҳақиқий кураш ҳақида гапиряпман. “Барселона”га ўтиб, олдинги ҳолатини тиклаш осон бўлмайди, бироқ унинг “Реал”га ўтиш имкониятлари ҳам ёмонмас. Агар Мадридга келадиган бўлса, энг яхши футболчи бўла олиши мумкин, – дея Ривалдонинг сўзларини келтиради Globo Esporte нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!