Роббен "Бавария" билан шартномани узайтирди

177

Роббен

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен камида яна бир мавсум жамоада қоладиган бўлди. 34 ёшли футболчи   жамоа билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узятирди.

“Мавсум бошланишини интизорлик билан кутмоқдаман. ЕЧЛ ярим финалида жароҳат олганимдан сўнг менга жуда оғир бўлди. Келгуси мавсумда ўз имкониятларимдан фойдаланишни ва жамоа учун керакли футболчи бўлишни истайман”, – деб айтиб ўтди голландиялик футболчи.

Маълумот учун, Роббен 2009 йилдан буён “Бавария” сафида тўп суриб келади.