Роберт Левандовски ўзини трансферга қўйишларини сўрамоқчи

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски “Реал” қизиқаётганлиги борасидаги хабарни эшитгач Мюнхенда “ўтира олмай қолди”. Шу боисдан форвад жамоани тарк этиш пайига тушиб қолди.

AS нашрининг маълум қилишича, Левандовски ёзда “Бавария” билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Шу боис яқин кунларда польшалик ҳужумчи клуб раҳбарларидан ўзини трансферга қўйишларини сўрамоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Левандовскига "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" каби грандлар қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!