“Рома” Аргентина терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди

Римнинг “Рома” клуби Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Хонатан Силвани ўз сафига қўшиб олганлигини эълон қилди. Римликлар аргентиналик футболчини сотиб олиш шарти билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишди.

23 ёшли Силва “Эстудиантес” жамоаси тарбияланувчиси саналади ва 2014 йилдан буён “Спортинг”да тўп суради. 2016/17 йилги мавсумда эса у ижара асосида “Бока Хуниорс”да тўп сурди. У Аргентина терма жамоаси сафида ҳам иккита учрашув ўтказишга улгурди.

Бу мавсум эса Португалия чемпионатида 6 баҳсда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!