Роналду Чемпионлар лигасида ўз рекордини янгилади (фото)

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду кеча ўзининг Чемпионлар лигасидаги голлари сонини янада ошириб олди.

Аниқроғи, кеча “Ювентус” дарвозасига киритилган гол 33 ёшли португалиялик футболчи учун ушбу мусобақадаги 120-гол бўлиб тарихга кирди. Роналду ушбу натижани қайд этиши учун эса 150та ўйин етарли бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Роналдунинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси “Барселона” форварди Лионель Месси ҳисобланади. У ЕЧЛда 125та ўйинда 100та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!