Роналду Испания солиқ қўмитасига 13,5 миллион тўлади, бу ҳали ҳаммаси эмас ...

"Ювентус" клуби хужумчиси Криштиану Роналду Испания солиқ қўмитасига жарима тўлашни бошлади.

33 ёшли португалиялик футболчи қироллик ғазнасига 13,5 миллион евро тўлади ва 5,3 миллион тўлаши даркор.

Аввалроқ, Роналду 14,7 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбдор деб топилганди. Ушбу вазият судда кўриб чиқилганидан сўнг, Криштиану 18,8 миллион евро жарима тўлашга мажбур эканлиги ҳақида қарор қабул қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!