470

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг бу мавсум кўрсатган ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Салоҳ – бу мавсум очилган энг яхши футболчилардан бири. Умид қиламанки, унинг Киевдаги ЕЧЛ финалида олган жароҳати жаҳон чемпионатидаги иштирок этишига таъсир ўтказмайди. Кўпчилик “Олтин тўп” совринига мен ва Мессини асосий даъвогар деб ҳисоблайди, аммо бу курашда иштирок этадиган бошқа футболчилар ҳам бор. Шубҳасиз Салоҳ улардан бири”, - дейди португалиялик футболчи.

Маълумот учун, сўнгги ўн йилдан буён “Олтин тўп” совринини Месси ёки Роналду қўлга киритиб келмоқда.

Sports.uz 2018