Роналду "Ювентус"га ўтгач, туринликларнинг ЕЧЛда ғолиб чиқиш имкониятлари кескин ортди

Хабарингиз бор бундан бироз аввал португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтди.

Эътиборлиси, футбол мутахассислари 33 ёшли футболчининг “кекса синьора” сафига ўтгач Турин супер клубининг янги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятларини деярли икки баробарга ошган дея ҳисоблашмоқда. Аниқроғи “Ювентус” ушбу мусобақада ғолиблигига даъвогарлар рейтингида кучли саккизликка кўтарилиб олди.

Бу борада яққол фаворит сифатида одатдагидек “Барселона” тилга олинмоқда. Кейинги ўринларда эса “Манчестер Сити”, “Реал”, “Бавария” ҳамда ПСЖ каби жамоалар боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!