Роналду фаолиятининг қолган қисми учун ўз олдига қандай мақсадни қўйди?

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятининг қолган қисми учун ўз олдига аниқ бир мақсадни мақсадни қўйди.

Унга кўра 33 ёшли беш карра “Олтин тўп” соҳиби Чемпионлар лигаси тўпурари номини ўзида сақлаб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду айни мусобақанинг 148та баҳсида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 117та гол ёздириб қўйишга эришган. Бу кўрсатгич борасида эса унинг энг яқин таақибчиси бу “Барселона” форварди Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик футболчи ЕЧЛнинг 123та баҳсида майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 100та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!