Россия термасининг ЖЧ-2018даги сардори маълум қилинди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ЖЧ-2018 турнири вақтида сардорлик боғичи кимда бўлишлигини маълум қилди.

Акинфеев терма жамоа сардори бўлади, – дея Черчесовнинг сўзларини келтиради “Чемпионат” нашри ходими Галина Козлова.

Бугун, 11 май куни Россия терма жамоаси мураббийлар штаби турнирда иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини (ФИФА регламентига кўра, 35 ўйинчи бўлади. 28 ўйинчи Новогорскдаги ўқув-йиғин машғулотларига жалб қилинади) тузиб чиқдилар.

Новогорскдаги ўқув-йиғин машғулотлари 18-20 май кунлари бўлиб ўтса, 20-31 май кунлари Австрияда ташкил этилади. Унда 28 футболчи иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!