Рой Кин: ПСЖ ҳеч қачон ўзини кечирмайди


“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси Рой Кин “Барселона” ва ПСЖ ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг фикрича мазкур ўйин футболни севишга ундар экан.

Бу фантастик ўйин. Бундай ўйинлар футболни севишга ундайди. ПСЖ 60 сония ушлаб туриши керак эди. Улар ҳеч қачон бу мағлубият учун ўзини кечирмайди. Бундан ташқари парижликлар кейинги босқичга чиқишни олдинроқ нақд қилиб қўйган эди, – дейди Рой Кин.

Roy_Keane

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлган каталон клуби, жавоб баҳсида 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!