Рой Кин: ПСЖ ушбу мағлубият учун ўзини ҳеч қачон кечирмайди

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ аъзоси Рой Кин кеча бўлиб ўтган “Барселона” ва ПСЖ (6:1) жамоалари баҳси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ақл бовар қилмас ўйин эди. Айнан шундай баҳслар футболни қадрлашга ундайди. Футбол бу - жаҳондаги энг зўр спорт тури. Буни бугунги учрашув яна бир бор исботлаб берди.

Парижликлар қандайдир 60 сония натижани ушлаб туриша олишмади. ПСЖ ушбу мағлубият учун ўзини ҳеч қачон кечирмайди. Устига-учтак улар ўйин давомида учрашув масаласини эртароқ ҳал этиш учун кўплаб қулай вазиятларга эга бўлишди аммо, уларни қўлдан бой беришди”, - дейди Кин Mirror нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!