Рўзиқул Бердиев: Афсуски 10 очко билан ҳам гуруҳдан чиқа олмадик

498

Рўзиқул Бердиев: Афсуски 10 очко билан ҳам гуруҳдан чиқа олмадик

“Ал Васл” – “Насаф” (1:2) учрашуви якунига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Беридев ва ҳужумчи Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишди. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

Рўзиқул Беридев: - Бугун иккала жамоа яхши ўйин кўрсата олмади. Биз бугун ғалаба қозондик, афсуски 10 очко билан ҳам гуруҳ босқичидан чиқа олмадик. Аммо ОЧЛдаги бу йилги иштирокимиз футболчиларимизга катта тажриба мактаби бўлди. Футболчиларимиз кучли жамоаларга қарши тўп тепиб, тажриба ортиришди.

Бобир Абдухолиқов: - Бугун гол уриб жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Албатта бизни кўплаб футбол ихлосмандлари телеэкран орқали қўллаб-қувватлаб туришганини, улар биздан ғалаба кутишганини ҳис қилиб турдик. Ўзим номимдан ва жамоадошларим номидан уларга, жумладан Қаршилик мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бу йилги ОЧЛ баҳсларида кучли ва тажрибали жамоаларга қарши тўп тепдик. Тажриба ортирдик. Бу тажриба кейинги фаолиятимизда албатта асқотади.