Руди Гарсия: “Атлетико”га енгилиш уят эмас

106

Руди Гарсия: “Атлетико”га енгилиш уят эмас

 

“Марсель” клуби бош мураббийи Рудия Гарсия “Атлетико”га қарши (0:3) кечган Европа Лигаси финал ўйинидан кейин мағлубият борасида ўз фиркларини айтди.

“Биринчи бўлимда имкониятларни қўлдан бой бердик. “Марсель” рақиб дарвозаси олдида биринчи бўлиб хавфли вазиятлар яратган эди. Аммо хатога йўл қўйдим ва гол ўтказиб юбордик. “Атлетико”га қарши бундай беллашувларда бундай хатога йўл қўймаслик керак.

Иккинчи бўлимда рақиб яхшироқ кўрина бошлади. Миртоглунинг зарбаси дарвоза тўсинига теккан вазият учун афсусдаман. Агар гол бўлганида, ўйинга қайта олардик. Шунга қарамай, “Атлетико” – яхши жамоа ва уларга енгилиш уят эмас”, – деди Гарсия.