Руни ҳақиқий “иблис”: Уэйн “МЮ” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни клуб афсонаси – сэр Бобби Чарльтон рекордини янгилаб, “қизил иблислар” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
АПЛ 22-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Сток Сити” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур ўйиннинг 94-дақиқасида Уэйн Руни жарима зарбасини аниқ бажариб, 2004 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” учун 250-голини киритди.
Шу тариқа, Руни “МЮ”нинг афсонавий футболчиси сэр Бобби Чарльтонни (249 та гол) ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Фикрлар