Салоҳга Маккадан ер совға қилинди

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга мусулмонлар учун табаррук бўлган Саудия Арабистонининг Макка шаҳридан ер совға қилинди.

Daily Mail нашрининг ёзишича Саудия Арабистони ҳукумати 25 ёшли мисрлик футболчи бутун араб ёшларига ижобий ўрнак бўлаётгани сабаб уни шу тариқа муносиб тақдирлашган.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум 43та гол уриб, Европанинг кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида тўпурар бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!