Салоҳнинг голи Роналдуникидан чиройлироқ деб топилди

457

Салоҳнинг голи Роналдуникидан чиройлироқ деб топилди

Хабарингиз бор ўтган хафтада Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг ушбу босқичида киритилган энг чиройли голни аниқлаш учун мухлислар ўртасида ўзига ҳос сўровнома ўтказди. Натижада мухлисларнинг 39% “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳнинг “Манчестер Сити” (2:1) дарвозасига киритган голига овоз беришган.

Сўровномада иккинчи ўрин “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб этди. Унинг “Ювентус” (3:0) дарвозасига киритган голи 30% овоз тўплади.