Санчес қандай қилиб қўли билан гол урди? (видео)

Кеча Англия премьер-лигаси 25-турида “Арсенал” ўз майдонида ”Халл Сити” футболчиларини қабул қилди. Учрашувда “тўпчилар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 34-дақиқасида "канонирлар"нинг чилилик форварди Алексис Санчес тўпни қўли билан дарвозага киритди, аммо учрашувни бошқариб борган Марк Клаттенбург вазиятга тўғри баҳо бера олмади ва голни ҳисоблади. Хатто, такрорий лавҳалар ҳам ҳакамнинг бу вазиятда қўпол хатога йўл қўйганлигини кўрсатиб қўйди.

Қуйида ана шу ҳолатга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!