Сардор Рашидов янги футбол мавсумида "Локомотив" сафида ўйнайди (фото)

  Футбол клуби сайтининг ёзишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов эндиликда мамлакат чемпиони шарафини ҳимоя қилади. Бугун томонлар ўзаро келишув асосида бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Шу тариқа, Сардор Рашидов “Локомотив” янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган олтинчи футболчига айланди.

 Сардор Рашидов илгари “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” ва “Ал Жазира” каби жамоалар сафида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!