Сербия ЖЧ-2018нинг энг бўйдор терма жамоаси, Саудия Арабистони эса аксинча

Футбол статистикалари билан шуғулланувчи CIES Football Observatory ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати иштирок этадиган энг бўйдор терма жамоалар ўнлиги тузиб чиқди.

Унга кўра:

  1. Сербия - 185,6 см
  2. Швеция - 185,2 см
  3. Исландия - 185,0 см
  4. Дания - 185,0 см
  5. Хорватия - 184,9 см
  6. Россия - 184,3 см
  7. Тунис - 184,0 см
  8. Германия - 183,8 см
  9. Бельгия - 183,8 см
  10. Сенегал - 183,7 см.

Ўз навбатида улар мундиалнинг энг бўйи паст терма жамоаларини ҳам аниқлашди. Унга кўра Саудия Арабистони (176,2 см) ушбу мусобақанинг энг паст бўйли терма жамоаси бўлади. Кейинги ўринлар эса Япония (178,1 см), Перу (178,3 см), Аргентина (179,4 см) ва Испанияга (179,5 см) тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!