Сергеевнинг жамоаси “Ал-Аҳли”га мағлуб бўлди

Бугун БАА Про-лигасида 21-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев фаолият олиб борадиган “Ал-Дафра” клуби ўз майдонида “Ал-Аҳли”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Сергеев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада заҳирага олинди.

Бугунги беллашувдан сўнг “Ал-Дафра”нинг очколари сони 18 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 12 жамоа орасида 10-поғонани эгаллаб турибди.

БАА Про-лигаси. 21-тур

“Ал-Дафра” – “Ал-Аҳли” 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!