Серхио Рамос: ЕЧЛда кетма-кет 3 марта чемпион бўлиш – орзу

228

Серхио Рамос: ЕЧЛда кетма-кет 3 марта чемпион бўлиш – орзу

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос ЕЧЛ финалида “Ливерпуль” билан  баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз “Реал”ни Европада қирол эканлигини яна бир бор кўрсатиш имконияти юзага келганлигидан хурсандмиз. Бундай қаттиқ меҳнат, ўз устида тинимсиз ишлаш ўзининг мевасини навбатдаги финал сифатида келтирмоқда.

Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга  ЕЧЛда ғолиб бўлиб, қарзимизни тўлашни ва уларга бахтли онларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Қаторасига учта финалда ғолиб чиқиш бу – шунчаки орзу. Умид қиламанки, барчаси биз ўйлагандек ўтади”, – деб айтиб ўтди Рамос.