Серхио Рамос ҳақида сиз билмаган фактлар

Кеча Мадриднинг “Реал” хамда Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг 31 баҳорини қарши олди. Биз эса шу муносабат билан  Рамос ҳақида кўпчиликка нома`лум бўлган айрим фактлар билан сизларни таништиришни мақсад этдик.

>>“Челси”нинг қимматбаҳо трансферлари. Топ-10

>>Франция термаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

>>Футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг нима билан шуғулланишади?

•  Рамос “Реал” сафида 3 бор Ла лигада, икки бор ЕЧЛда ғалаба қозонади. Терма жамоада эса икки бор қитъа, бир бора эса Жаҳон кубогини қўлга киритади;

•  Икер Касильяс терма жамоада рақобатни Давид Де Хеага бой бергач, сардорлик боғичи айнан Рамосга тегди;

>>Буюк дарвозабонлар ва уларнинг ажойиб-у ғаройиб рекордлари

• Ушбу мавсум аввалида “Осасуна” дарвозасини ишғол  этган Серхио кетма-кет 13 мавсум Ла лигада гол киритишга эришган ҳимоайчига айланди ва бу борада “Атлетик” собиқ ҳимоячиси Айтор Ларрасабельни ортда қолдиришга муваффақ бўлди;

• Рамос иккита ЕЧЛ финалида гол киритишга эришган 3 ҳимоячидан биридир. Яхши биласиз, Серхио 2014 хамда 2016 йилги ЕЧЛ финалларида гол киритишга муваффақ бўлган эди. Бундан олдин ушбу натижага Томми Жеммель((1967 ва 1970) ва Фил Нил((1977 ва 1984)ларга насиб этган эди;

>>Жиру ҳам курашга қўшилди ёхуд Франция термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

• Ушбу мавсум аввалида Норвегияда ўтган УEФА Суперкубоги учун кечган баҳсда “Севилья” дарвозасини ишғол этган Рамос ҳам ЕЧл, ҳам Клублар ўртасидаги ЖЧ, ҳам УEФА Суперкубогида гол киритишга эришган. Ҳимоячи учун чакки эмас-а?

>>Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

• Рамос хайрия ишларида ҳам фаол иштирок этиб келади. 2014 йилда испаниялик голеадор ҳимоячи UNICEFнинг элчиси бўлган эди;

>>“Реал”нинг 7-рақам эгалари

• Серхио отларни яхши кўради. Хусусан, ўзининг қадрдон Андалусия ўлкасида шахсий от фермаси мавжуд;

• Рамос “body art”га жуда ҳам қизиқади ва танасининг турли қисмларида турли хилдаги татуажларни кўриш мумкин. Унинг бармоқларида эса 35, 32, 19 ва 90+ сонларини кўриш мумкин. Улардан дастлабки иккиси “Севилья”да тўп сурган рақами бўлса, 19-рақамда Рамос терма жамоасини илк бор сардор сифатида бошлаб тушган. 90+ ни эса  кўпчиликка таништириш шарт бўлмаса керак;

>>Европа термаларида энг кўп гол киритган 10 футболчи

• Рамос шу вақтга қадар ҳакамлар томонидан 21 бор “қизил” карточкага “лойиқ” кўрилган. Шулардан 16 таси Ла лигага тўғри келар экан.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!