"Севилья" бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди

Испаниянинг "Севилья" клуби бош мураббийи Хоакин Капаррос ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 62 ёшли мутахассис жамоани Винченцо Монтелладан қабул қилиб олиб, уни еврокубокларга олиб чиқди.

Хабарларга қараганда Капаррос жамоадан кетмайди. Фақатгина энди у андалусияликларнинг футбол академиясига жавобгар шахс сифатида фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!