Шадли: Мбаппенинг ёшида бундай ўйинни фақат Мессида кўрганман

Бельгия терма жамоаси вингери Носир Шадли Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппенинг шаънига илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Килиан Мбаппени тўхтатиб қолиш қийин. У жуда тезкор. У жуда юқори техникага ва кўплаб кучли жиҳатларга эга. У хавфли. Мен унинг ёшида бундай ўйинни Лионель Мессидан бошқа ҳеч кимда кўрмаганман”, - дейди Шадли.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси эртага ЖЧ-2018нинг ярим финалида айнан Франция қаршилигини синдиришга уриниб кўради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!